БАА. Ҳайдаров гол уриб "Ал Шабаб"га ғалаба келтирди
23 янв 2016 21:10
Янгиликлар
БАА. Ҳайдаров гол уриб "Ал Шабаб"га ғалаба келтирди
Бирлашган Араб Амирликларида ўйнайдиган ҳамюртимиз Азизбек Ҳайдаров тўп тепадиган "Ал Шабаб" жамоаси 15-турни ўз уйида "Ал Ваҳда"га қарши ўтказди.
Ўйинда "Бунёдкор"нинг ОЧЛ-2016 плей-оффидаги рақиби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Шабаб" сафида ягона голни ҳамюртимиз Азизбек Ҳайдаров пенальтидан урди.
Ҳайдаров доимгидек 90 дақиқа ўйнади. "Ал Шабаб" 15та ўйиндан 23 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни 29 январь куни сафарда "Дибба Ал Фужайра"га қарши ўтказади.
"Ал Шабаб" - "Ал Ваҳда" 1:0
Голлар: Азизбек Ҳайдаров 87 пенальти
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар