БАА. Ҳайдаров қизил олди, Қиличев жамоаси 0:5 ҳисобида ютқазди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2014, 09:32
БАА чемпионатида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби сафарда "Ал Наср"га мағлуб бўлди - 1:2. Ҳамюртимиз 83-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди. "Шабаб" 42 очко билан мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. "Ал Шабаб" навбатдаги ўйинни 15 апрель куни "Клублар ўртасидаги Форс кўрфази чемпионати" доирасида Баҳрайннинг "Муҳаррақ" клубига қарши сафарда ўтказади.

"Ал Наср" - "Ал Шабаб" 2:1
Голлар:
Хабиб Фардан 44, И.Туре 79 - Эдгар Сильва 25.
Четлатиш: И.Туре 83 - А.Ҳайдаров 83

БАА чемпионати мусобақа жадвали

Ойбек Қиличев фаолият олиб бораётган "Ал Шааб" клуби ўз майдонида "Ал Айн"дан қашқатқич зарба қабул қилиб олди - 0:5. Қиличев баҳсда тўлиқ ўйнади. "Ал Шааб" 23 ўйиндан сўнг 11 очко тўплаб мусобақа жадвалининг энг сўнгги 14-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги учрашувни 27 апрель куни "Дубай"га қарши ўтказади.

"Ал Шааб" - "Ал Айн" 0:5
Голлар
: Асамоа Гян 12, 45, 90, Муҳаммад Абдулраҳмон 51, Ислом Муҳаммад 81.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia