UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  2 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  5 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  14 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  13

БАА ФА президенти: "Осиё Кубоги-2019да ҳар бир ўйин байрамдек ўтади" Янгиликлар

БАА ФА президенти: "Осиё Кубоги-2019да ҳар бир ўйин байрамдек ўтади"

Теглар :  Осиё КубогиБАА
БАА навбатдаги Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

БАА футбол ассоциацияси президенти Марван бин Галита ОФК расмий сайтига интервью бериб мусобақага тайёргарлик ҳамда БАА терма жамоасининг имкониятлари ҳақида гапирди.

Маълумки, Осиё Кубоги иккинчи бор БААда ўтказилади. Биринчиси 1996 йил ташкил этилган бўлиб, бунда Саудия Арабистони зафар қучганди. Саудияликлар мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида БААни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишган.

- БАА терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубогида 3-ўринни қўлга киритганди. Кейинги режалар қандай кўринишда бўлади?
- Албатта, бизда мақсад юқори. Биз ҳам қитъада ва жаҳонда ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида кучли тўртликка киришни мақсад қилгандик. Якунда эса бронза медалларига эга чиққанмиз. Ўшанда фақат ярим финалда мезбон Австралияга имкониятни бой берганмиз. Эндиликда мухлислар катта иштиёқ билан Осиё Кубоги-2019ни кутишяпти. 2010 йил Гуангжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медалларни қўлга киритгандик. Бу йил Индонезияда бўлиб ўтган мусобақада эса учинчи ўринни олдик. Демак, ҳаммаси яхши кетяпти дея оламан. Биз мана шу жамоа билан 2020 йилги Токио Олимпиадасига боришга ҳаракат қиламиз.

- Осиё Кубогида иштирок этишдан асосий мақсад?
- Биз мусобақа мезбонимиз. Ҳамма ўйинлар ўз уйимизда бўлиб ўтади. Мақсад эса битта: чемпион бўлиш! Ижобий натижалар терма жамоанинг янада ишонч билан олға қадам ташлашини билдиради. Агар Осиё Кубогида зафар қучсак, шубҳасиз энг катта орзуларимиздан бири амалга ошган бўлади. Биз шунингдек, Индонезияда ўтказиладиган U-19 Осиё чемпионатини ҳам унутганимиз йўқ. Бу мусобақада ёшларимизга омад тилаб қоламан. Мақсад эса кучли тўртликка кириб U-20 жаҳон чемпионатига йўл олиш.

- Осиё Кубогига мезбонлик қилиш орқали БАА футбол ассоциацияси нималарга эришади?
- Бундай нуфузли мусобақага мезбонлик қилиш унда ғолиб чиқишдек гап. БАА ҳар доим жаҳон диққат марказида бўлишни хоҳлайди ва бизда кўплаб тадбирлар ташкил этилади. Бизнинг мамлакатда футбол инфратузилмаси юқори, ажойиб стадионларимиз бор, жамоат транспортлари доим хизматингизда, меҳмонхона ва дўконларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Биз тарихда биринчи бор 24та терма жамоа қатнашадиган қитъанинг энг нуфузли мусобақасини юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Тўртта шаҳарда бўлиб ўтадиган ҳамма ўйинлар мухлисларга байрам кайфиятини улашишини хоҳлаймиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика