UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0

БАА чемпионати. 1-тур. Хавьер Агирре бошчилигидаги "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба Янгиликлар

БАА чемпионати. 1-тур. Хавьер Агирре бошчилигидаги "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба

Кеча БАА про-лигасида 1-тур ўйинлари доирасида яна икки ўйин бўлиб ўтди.

Бир кун олдин чемпионатнинг илк ўйинида "Ал Аҳли" ўз уйида "Ал Фужира" клубини 8:1 ҳисобида таслим қилгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча мексикалик Хавьер Агирре бошчилигидаги "Ал Ваҳда" клуби сафарда германиялик Тео Бакер устозлик қилаётган "Дабба Ал Фужайра" клуби меҳмони бўлди. Ўйинда меҳмонлар йирик ҳисобда зафар қучишди. "Ваҳда" сафида аргентиналик Себастьян Таглиабуе дублга эришди, Муҳаммад Ал Акбари ва Бадр Ал Харти биттадан гол уришди - 0:4. Ўйиннинг 61-дақиқасида майдон эгалари ҳужумчиси Бакари Коне қизил карточка олди.



"Дабба Ал Фужайра" - "Ал Ваҳда" 0:4
Голлар:
Таглиабуе 54, 73, Муҳаммад Ал Акбари 82, Бадр Ал Харти  90.

"Дабба Ал Фужайра" - Абдулла Али, Билол Нажжарине, Муҳаммад Ҳамис, Ал Нақби, Элиас, Халифа Иброҳим (Аҳмад Муҳаммад, 67), Тариқ Аҳмад, Файсал Аҳмад, Умар Аҳмад Рашид, Бакари Коне, Борис Каби (Санад АЛи, 87).
Бош мураббий: Тео Бакер

"Ал Ваҳда" - Али Ал Ҳусани, Ҳуссайин Фадҳел, Одил Басулайман, Ҳамдам Ал Камоли, Денилсон, Абдулла Саид, Амир Умар (Муҳаммад Ал Акбари, 79), Султон Ал Гафери (Холид Бавазир, 46), Муҳаммад Ал Шеҳҳи, Исмоил Матар (Бадр Ал Харти, 83), Таглиабуе.
Бош мураббий: Хавьер Агирре.

Огоҳлантиришлар: Коне 45, Каби 84.
Четлатиш: Коне 61 (иккинчи огоҳлантириш)


Иккинчи ўйин "Ал Шааб" ва "Банияс" ўртасида бўлиб ўтди. Унда ҳам меҳмон жамоа уч очкога эга чиқди. "Банияс" сафида ўтган мавсум "Сельта"да ўйнаган Хоакин Ларривей ҳисобни очди. Аргентиналик бу футболчи ўтган мавсум примерода 11та гол урганди. Иккинчи голни эса жазоирлик Исҳоқ Бельфодил майдон эгалари дарвозасига урди. Эътиборлиси бу футболчи ўтган мавсумни Италия А сериясида "Парма" сафида ўтказган эди.



"Ал Шааб" - "Банияс" 0:2
Голлар:
Хоакин Ларривей 24, Исҳоқ Бельфодил 86.

"Ал Шааб" - Ал Тавеела, Селио, Сабил Обайд, Маъсуд Ҳасан, Холид Муҳаммад, Амро Эл Соулиа, Мансур Ал Блуши, Майкл Ндри, Матиас Доносо, Фараж Жума (Ҳумаид Солиҳ, 46), Абдулла Эисса (Салим Ал Саеди, 77).
Бош мураббий: Тариқ Эл Ашри

"Банияс" - Ал Ҳашми, Юсуф Жобир, Муҳаммад Жобир, Маъсуд Сулаймон, Абдул Салом Муҳаммад, Марк Миллиган, Амир Абдулраҳмон (Аҳмад Муҳаммад, 89), Ҳабуш Солиҳ (Аҳмад Ал Нуби, 76), Бандар Муҳаммад (Авана Ал Мусаби, 82), Хавьер Ларривей, Исҳоқ Бельфодил.
Бош мураббий: Луис Гарсия

Огоҳлантиришлар: Маъсуд Ҳасан 22, Абдулла Эисса 36, Сабил Обайд 63 - Амир Абдулраҳмон 41, Маъсуд Сулаймон 45, Аҳмад Ал Нуби 88.


Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби ўз ўйинини бугун "Шаржа" клубига қарши ўтказади.

БАА про лигаси. Мусобақа жадвали

1-тур жуфтликлари
19 август

"Ал Аҳли" - "Ал Фужира" 8:1

20 август
"Дабба Ал-Фужайра" - "Ал-Ваҳда"  0:4
"Ал-Шааб" - "Банни Яс" 0:2

21 август
"Ал-Шабаб" - "Шаржа"
"Ал-Айн"  - "Ал-Дафра"
"Ал-Наср" - "Эмирейтс"
"Ал-Жазира" - "Ал-Васл"


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика