БАА. "Шаржа" ғалаба қозониб чемпионлик сари яна бир қадам ташлади

12 апр 2019, 22:15
Ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп тепаётган "Шаржа" клуби мавсумни кўтаринки кайфиятда давом эттирмоқда.

Бир неча дақиқа аввал мазкур жамоа "Банияс" меҳмони бўлди ва иродали ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 3-дақиқасида Сухаил Ахмед Ал Нуби тезкор голи эвазига ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунланишга 10 дақиқа қолганида Игор Коронадо мувозанатни тиклади - 1:1. Иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасида Коронадо пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда "Шаржа"га 3 очко келтирган гол муаллифига айланди. Баҳсда Отабек Шукуров жароҳати боис иштирок этмади. 

Ушбу ғалабадан сўнг, шаржаликлар ҳисобидаги очко 50 тага етди. Уларнинг энг яқин таъқибчиси "Ал Айн" 38 очкога ва 1 та ўйин захирасига эга бўлиб турибди.  

БАА чемпионати турнир жадвали билан танишинг

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia