

Хабарларга кўра, Азмун "Рома"нинг ҳужум чизиғини кучайтиришда асосий мақсадлардан бири бўлиб турибди. Аввалроқ Азмуннинг "Байер"га ўтиши айтилганди, аммо немис клуби эронлик футболчини сотиб олиш ўрнига, ўз футболчиси Лукас Аларио билан шартномани узайтиришга қарор қилди.
Сердар Азмун Россия Премьер-лигасининг янги мавсумини ажойиб тарзда бошлади, у 4 учрашувда 5 та гол урди.



