

Итальян клуби битим тафсилотларини эълон қилмади. ОАВ маълумотларига эътибор қаратсак, Осимхен учун 50-81 млн евро атрофида маблағ сарфлангани тўғрисида айтилмоқда. 21 ёшли нигериялик ҳужумчи 5 йиллик шартномага ва 4,5 млн евро (+ бонус) йиллик маошга эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, узоқ вақт мобайнида "Наполи" раҳбарияти Осимхенга муқобил сифатида "Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмунни кузатиб борди. Агар "Лилль" футболчиси билан келишув амалга ошмаса, Азмун А Серияга кўчиб ўтиши керак эди.


