Азизбек Турғунбоев: "Пахтакор"га қарши учрашув ҳудди финалдек ўтди"
15 сен 2018 12:50
Янгиликлар
Азизбек Турғунбоев: "Пахтакор"га қарши учрашув ҳудди финалдек ўтди"
Кеча Суперлига 23-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.
Жанговар дуранг 3:3 ҳисобида якунига етган беллашувдан сўнг наманганликлар етакчиларидан бири Азизбек Турғунбоевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Қийин ва кучли ўйин бўлиши аниқ эди. Чунки, ҳамма чемпионлик учун курашмоқда. Рақибимиз ҳам жонини бериб ўйнади, муҳими мағлуб бўлмадик. Буёғига фақат ғалаба ва чемпионлик учун курашамиз.
Бу ғалабага тенг дуранг бўлди десам ҳам бўлади. Бунинг учун жамоадошларимга ва мухлисларимизга раҳмат айтаман. Бу "Навбаҳор" учун жорий мавсумдаги энг қийин ва энг зўр ўйин бўлди. Учрашув ҳудди финалдек ўтди", - деди Турғунбоев.
Эслатиб ўтамиз, кеча Азиз жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Толибжон Қосимов ёзиб олди
Фикрлар