

"Азизбек Ҳайдаров Жанубий Кореага қарши ўйнамайди. У бугунги машғулотда яна жароҳат олди ва терма лагерини тарк этди", - деб ёзади футбол агенти Санъат Шарипов твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ҳайдаров "Ал Шабаб" клуби сафида жароҳат олиб Тошкентга келганди. Жароҳати у қадар жиддий бўлмагани учун кеча бўлиб ўтган Иордания билан баҳсда захирадан майдонга тушганди.



