Азиз Тўхтабоев: "Ҳаммамиз бир оиладекмиз"
20 ноя 2016 14:34
Янгиликлар
Азиз Тўхтабоев: "Ҳаммамиз бир оиладекмиз"
Олий лига 29-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” жамоалари учрашувидан сўнг, меҳмон жамоа сардори Азиз Тўхтабоев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.
- Бугун жуда қизиқарли ўйин бўлди. Ғалаба қозонганимиздан ва олий лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолганимиздан хурсандмиз. Барча мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Келгуси йилда бунданда яхши жамоа бўлиб, юқори ўринлар учун курашишга ҳаракат қиламиз.
- Бугунги ўйинда Н Отақўзиев, О Ҳайдаров ва О Зокиров каби етакчи футболчилар иштирок этишмади. Ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?
- Авваломбор биз биз барчамиз бир оиладекмиз. Тўғри асосий ҳужумчиларимиз бўлганида бундан ҳам яхши натижа бўлиши мумкин эди. Лекин қолган барча футболчилар бир тану-бир жон бўлиб ҳаракат қилганимиз эвазига бугунги ғалаба қўлга киритилди, - дейди Азиз Тўхтабоев.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Фикрлар