UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Луис де ла Фуэнте "Барселона" футболчисининг жароҳатини маълум қилди  0 21:28Нима?! Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкин  2 21:00Миллатлар лигаси. Англия ва бошқа терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:48Довбик жароҳат сабаб Украина терма жамоасидан Римга қайтди, "Рома" Шомуродовни кейинги ўйинга қўйиши мумкин  3 20:28Ўткир Юсупов қайтди, Ўзбекистон МТЖ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  8 19:56Мадрид дербисидан аввал "Атлетико" "Реал"дан 2 кун кам дам олади. Бу Симеоне жамоасига ёқмаяпти  1 19:26Журналист: "Мураббий терма жамоани тарк этиши керак эди, унинг услублари эскирди"  8 18:44Трансфер мувозанати бўйича кўрсаткичларда АПЛ клуби 1,3 млрд евро зарарда экан  1 18:21Кроос Роналдунинг 900та голи ҳақида: "Машғулотларда урган голларимни қўшсам ҳам бунча бўлмайди"  1 17:39Футзал. Афғонистон терма жамоаси Тошкентда  6 17:192015 йилдан бери трансферларга энг кўп пул ишлатган клуб номини биласизми?  7 17:05Мундиал-2026. Рустам Ашурматов билан Қозондаги катта интервью   1 16:26Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Вьетнамни таслим қилди  4 16:13"Локомотив" футболчиси бир ярим йил ичида ЙҲХ қоидаларини 703 марта бузгани учун атиги 15 кунга қамалиши мумкин  2 15:48Родри: "Мен ижтимоий тармоқлар ёки 400 фунтлик кроссовкаларга қизиқмайман. Мен..."  1

Азиз Тўхтабоев: 3-ўрин “Қўқон-1912” учун яхши натижа” Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: 3-ўрин “Қўқон-1912” учун яхши натижа”

“Қўқон-1912” бу йилги чемпионатни 3-ўринни эгаллади. Айтиш керакки, бу натижа қўқонликлар учун қониқарли натижа бўлди.

Боиси охирги йилларда молиявий муаммолар туфайли жамоа ҳаттоки биринчи лигада ҳам аранг иштирок этиб келаётганди. Жорий мавсумда эса моддий жиҳат ижобий томонга ўзгаргач, жамоа пойдевори мустаҳкамлана бошлади.

 “Қўқон-1912”нинг мавсум-2013да бронза медалини қўлга киритишида етакчи футболчиларнинг ўрни катта бўлди. Айниқса ҳужумчи Азиз Тўхтабоев бу борада бошқалардан ажралиб турди. Ишқибозлар гуруҳи ҳам ушбу футболчини “Энг яхши футболчи” деб топди.

Шу боис Тўхтабоев билан қисқача суҳбатлашдик.

- Азиз ака, бу йилги чемпионатда жамоангиз 3-ўринни қўлга киритди. Умуман ортда қолган мавсум ҳақида нима дейсиз?

- Дарҳақиқат, бу йилги мавсумда бронза медалини қўлга киритдик. Буни ижобий натижа деса бўлади. Назаримда қўқонлик мухлислар ҳам бундан қониқди. Шу боис ортда қолган мавсум жамоамиз учун омадли бўлди. Очиғи, чемпионат аввалида 3-ўринни эгаллашимизга ишонмагандик. Сабаби ўша пайтда клуб молиявий жиҳатдан у қадар барқарор эмасди. Вақт ўтган сайин бу борада шароитлар ижобий томонга ўзгара бошлади ва клубимиз раҳбарлари ва ҳомийларнинг катта эътибори туфайли ўйинимизда ҳам ўсиш кўзга ташлана бошлади. Кези келганда, клубимиз ҳомийлари ва клуб мутасаддиларига юқори эътибор учун жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Чемпионатда қайси жамоага қарши кечган ўйинлар “Қўқон-1912” учун қийин ўтди деб ҳисоблайсиз?     

- (Кулиб) “Андижон”га қарши баҳсларга осон бўлмади. Сафарда ҳам ўз майдонимизда қийналдик.

- Бу йил клуб таркибида асосан маҳаллий футболчилар ҳаракат қилганига гувоҳ бўлдик...

- Ҳа, мураббийлар штаби асосан ўзимизда етишиб чиққан ўйинчиларни жамлаб яхлид жамоа шакллантиришди. Бир қатор ёшлар бор. Шунингдек тажрибали футболчилар ҳам ўйнади. Уларнинг кетидан маҳаллий ёшлар ҳам аста-секин ўсиб боради деб ўйлайман.

- Кейинги йил учун энди яна қайси чизиқларни кучайтириш керак?

- Буни аввало мураббийлар ҳал қилади. Менимча бўлажак мавсумга ярим ҳимояни кучайтириш лозим. Бу йил марказий ярим ҳимоямизда муаммо кўзга ташланиб қолгандек туюлди.

- Адашмасак, клуб билан тузган шартномангиз ҳам бу йил поёнига етади. Тўғрими?

- Ҳа, амалдаги битим шу йилнинг охирида ўз кучини йўқотади.

- Олий лига жамоаларидан чорловлар бўлмадими?

-  Таклифлар ҳам йўқ эмас. Лекин “Қўқон-1912”дан кетишим борасида ҳозир сизга аниқ бир нима дея олмайман. Сабаби кейинги йилда жамоа олдига кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилади деган гаплар бор. Агарда воқеалар ривожи шундай кечса, у холда жамоада қолиб, қўлимдан келганича ёрдам бераман.

- Дарвоқе, қўқонлик мухлислар талқини бўйича ҳам жорий мавсумда “Қўқон-1912”нинг “Энг яхши футболчиси” деб топилдингиз. Бундай эътибор ҳар қандай футболчи учун қўшимча куч бағишласа керак?

- Албатта, мухлислар мени бунга лойиқ кўрибдими, бундан жуда хурсандман. Аввало биз майдонга ишқибозларни хушнуд этиш учун чиқамиз. Яна шуни ҳам қўшимча қилишни истардимки, қўқонлик фанатлар доимо стадионга ташриф ва қўллаб қувватлаш борасида биринчи ўринда! Бу йилги статистикага ҳам эътибор қаратадиган бўлсак, жамоамиз фанатлари 1-ўринни эгаллади. Биз футболчилар кейинги мавсумда ҳам уларни ҳужумкор ўйин билан хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика