Азиз Ибрагимов: "Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлаётган эканмиз кучли рақибларга тайёр туришимиз керак"
12 апр 2016 12:48
Янгиликлар
Азиз Ибрагимов: "Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлаётган эканмиз кучли рақибларга тайёр туришимиз керак"
Қуръа ташлаш маросимидан олдин "Бухоро" ярим ҳимоячиси Азиз Ибрагимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Менга қолса, Жанубий Корея ва Япония билан умуман бир гуруҳга тушмаганимиз маъқул. Лекин иккала жамоадан бири ҳар қандай ҳолатда ҳам қуръадан кейин бизнинг гуруҳга тушади. Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлаётган эканмиз бундай кучли рақибларга қарши ўйинларга тайёр туришимиз керак. Терма жамоамизнинг иккинчи саралаш босқичидаги барча ўйинларини кўрдим. Айрим ўйинларда қийинчилик билан ғалабага эришдик. Сўнгги босқичда бизни қандай ўйинлар кутиб турганини тасаввур қилиш қийин эмас. Фурсатдан фойдаланиб, терма жамоамизга омадли қуръа тушишини тилаб қоламан", - дейди Азиз Ибрагимов.
Камолиддин Алимов ёзиб олди
Камолиддин Алимов ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар