UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  11 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  3 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  0 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Азиз Ибрагимов: “Голларим жамоамга ёрдам берганидан хурсандман” Янгиликлар

Азиз Ибрагимов: “Голларим жамоамга ёрдам берганидан хурсандман”

“Бухоро” — “Навбаҳор” жамоалари учрашуви (3:2) якунлангач, бухороликлар ярим ҳимоячиси, учрашувда “дубль” қайд этган Азиз Ибрагимовнинг ўйин ҳақидаги фикри билан қизиқдик.
— Бугунги ғалаба билан барча “Бухоро” мухлисларини табриклайман, — дейди Ибрагимов. — Учрашув ниҳоятда қийин кечди. “Навбаҳор” жамоаси ҳам ушбу ўйинга уч очко учун келишганлиги уларнинг ҳужумкор ўйинидан билиниб турди. Ўйлайманки ўйинни ўз фойдамизга ҳал этиб, мухлислар олдида юзимизни ёруғ қилдик. Айниқса учрашувда дубл қайд этиб, командага ёрдам берганимдан хурсандман. Киритган голларим учун жамоадошларимга раҳмат айтаман.

Тўғри тўпга эгалик қилишда вазият меҳмонлар  томонида бўлди. Аммо футболда тўпга кўп эга чиққан жамоа эмас, вазиятлардан фойдаланиб, гол киритган жамоа ғолиб бўлади. Қолаверса, жамоамизда толиқиш сезилди. Балки “Пахтакор” билан кубок доирасида ўтказилган ўта қийин икки учрашувда кўп куч йўқотгандирмиз. Кейинги ўйинларгача ушбу чарчоқни тарқатиб, яна ўз “форма”мизни тиклашга ва мухлисларга улар кутган чиройли ўйинларни туҳфа этишга муваффақ бўламиз, - дейди футболчи.

“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика