Азиз Ҳайдаров тўлиқ ўйнади, "Ал Шабаб" ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
22 сен 2013, 09:44
БАА про-лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби сафарда "Шаржа"га қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. Азиз худди биринчи турда бўлгани каби жамоаси сафида тўлиқ ҳаракат қилди. "Ал Шабаб" кетма-кет иккита ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида "Ал Аҳли" билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Клуб кейинги турни ўз майдонида "Ал Жазира"га қарши ўтказади. Бу учрашув 26 сентябрь куни ташкил этилади.  


"Шаржа" - "Ал Шабаб" 1:2
Голлар:
Фелипе Габриэль 83 - Абдулла Фараж Марзуқ 58, Адеилсон 72.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia