Азиз Ҳайдаров майдонга тушмаган ўйинда "Ал Шабаб" ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
9 фев 2015, 10:54
Кеча БАА про лигасида 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби ўз уйида "Ал Аҳли" билан куч синашиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўтган турда қизил карточка олган Азиз Ҳайдаров бу учрашувни ўтказиб юборди. "Ал Шабаб" бу ўйинда Носир Маъсуднинг голи эвазига ғалаба қозонди. Клуб 29 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

"Ал Шабаб" навбатдаги ўйинни 12 февраль куни "Ал Наср" клубига қарши сафарда ўтказади.

"Ал Шабаб" - "Ал Аҳли" 1:0
Голлар
: Носир Маъсуд 73

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›