UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  23 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  13 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  27 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  4 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси" Янгиликлар

Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Гонконгга қарши учрашувга тайёргарликни бошлади.

Терма жамоа аъзолари Тошкентда йиғинга киришишди. Бугунги машғулот аввалида "Хорфаккан" футболчиси Азиз Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Бўлажак ўйинларга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Барчани Рамазон ойи билан табриклайман. Терма жамоага чақирилганимдан хурсандман. Ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Гонконг Ўзбекистон учун қандай рақиб?

- Ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганиб олган. Агар жиддий тайёргарлик кўрмасангиз, иштиёқ бўлмаса, исталган жамоа сизни ютиб қўйиши мумкин. Шу боис жиддий ҳозирлик олиб борамиз ва бор кучимизни ишга соламиз. 



- Осиё Кубоги вақтида сиз ва Бобир Абдихолиқов майдонга туширилмадингиз. Хафа бўлиш ҳолати бўлмадими?

- Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси. Кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Биз профессионалмиз. Қанча имконият берса, фойдаланишга тайёрмиз. 

- Ҳозир Рамазон ойида футболчиларга қийин бўлмаяптими?

- Биринчи йил эмас-ку. Ҳаммаси яхши. 

- Ўзбекистон Гонконгни қоғозда ютиб бўлган. Таркиб жиҳатдан ҳам улардан устунмиз. Ушбу омил футболчиларга қанчалик таъсир қилади?

- Биз устунмиз, лекин ўйин ҳали бошлангани йўқ. Футболда ўйингача устунлик сизда бўлади. Майдонда барчада имконият тенглашади. Ҳозирги футболда иштиёқ бўлмаса, исталган рақиб бир-бирини мағлуб этишга қодир.

ВИДЕО. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ажойиб видео

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
18 мар 18:28:16
Жахонгир-9
"- Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси. Кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Биз профессионалмиз. Қанча имконият берса, фойдаланишга тайёрмиз." Гап йук Аманов га .
   
19 мар 13:34:34
Фк Тулуза
Одам куриб колгандай, шундан интервью оладими
   
18 мар 22:50:53
TeMuR1994
qatarga qarshi tushirish kerak edi lekin pul quli yutishdi xoxlamadi
   
18 мар 20:45:06
Файзуллаев 553
Даппа маришуч дан кура Азиз яхши еди
   
18 мар 19:17:15
1994 Nurafshon
Азиз укажон омадингни берсин качондир уз шахринг жамоаси Бухорога кайтишингни кутамиз.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика