UZ

Сўнгги янгиликлар

Азар хайрия ўйинида 1 та гол уриб, 5 та ассист қайд этди Янгиликлар

Азар хайрия ўйинида 1 та гол уриб, 5 та ассист қайд этди

Яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган Эден Азар хайрия учрашувида ўз сермаҳсуллигини намойиш этди.

Франциянинг Кале шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Лоран Блан, Робер Пирес, Людовик Жюли, Йенс Леманн, Вильфрид Мбаппе (Килиан Мбаппенинг отаси) ва бошқа юлдузлар иштирок этди.



Бельгиялик собиқ футболчи Эден Азар беллашув давомида 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга ошириб, жамоасининг 11:2 ҳисобидаги ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

Мазкур ўйиндан тушган пуллар болалар касалхонасига ёрдам бериш учун ташкил этилган хайрия ташкилотига ўтказиб берилади. Учрашув 14900 евро маблағ тўплаган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика