Азар: "Челси"даги энг кулгили футболчи - Давид Луис"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2017, 17:01
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар Лондон клубидаги энг кулгили футболчи ким эканлигини айтди.

"Давид Луис, бу аниқ. У доимо кулади, яхши кайфиятда юради, шу сабабли кийиниш хонасида бундай йигитлар бўлгани яхши. У ажойиб" - дейди Азар.

Олдинроқ, Давид Луис ва "Челси" устози Антонио Конте ўртасида жанжал бўлгани ва айнан шу сабаб туфайли ҳимоячи МЮга қарши АПЛнинг 11-тур учрашувида (1:0) иштирок этмагани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports