Азар "Боруссия"га ўта олмаслиги мумкин. Бунинг сабаби бор

Mirjalol Normatov
12 мар 2019, 20:14
Менхенгладбахнинг "Боруссия"си ярим ҳимоячиси Торган Азар 18 декабрдан буён гол ура олмаяпти.

Германия чемпионати доирасида "Майнц"га қарши ўйинда бельгияликни 69-дақиқада алмаштиришди.

"Bild" хабарига кўра, у ёзда Дортмунднинг "Боруссия"га ўтиши борасида келишиб олган. Аммо дортмундликлар футболчи сўнгги пайтларда гол ура олмаётгани учун ҳужумчининг трансферидан воз кечмоқчи.

Олдинроқ футболчининг трансфер нархи 42 миллион еврога тенг бўлиши борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild