

Бельгия қироллик футбол ассоциация ташкилотнинг 125 йиллиги муносабати билан мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди ва улардан мамлакат футболи тарихидаги энг ёрқин шахсга овоз бериш сўралди. Бельгия расмий фан-клуб аъзоларининг ҳар бир овози эса иккитага ҳисобланди.
Натижаларга кўра, Азар етакчига айланди. Кучли учликка Венсан Компани ва “Ман Сити” хавбеки Кевин де Брюйне якун ясади.



