Азамат Илёсов: "Жисмоний жиҳатдан кўрсаткичларимиз юқори эмаслиги панд бермоқда"

Narzulla Saydullayev
24 авг 2013, 20:24
Нукусда кечган "Орол" - "Оқ-тепа" (1:1) баҳсида мезбонлар сафида энг яхши ўйин намойиш этганлардан бири бу ҳимоячи Азамат Илёсов бўлди.
Учрашувдан кейин унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Азамат, бугун жамоангиз ғалаба қозониши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо иккинчи бўлимда ўз дарвозаларингдан тўп ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан бой бердинглар. Ўйин ёқдими?
- Ўйин зўр бўлди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган гап бор. Бугун шундай бўлди. Гол уриш учун кўплаб вазиятларни яратдик. Бироқ улардан фойдаланишга келганда бизга аниқлик етишмади. Оқ-тепа эса битта имкониятдан фойдаланиб қолди. Бу жамоа ютса бўладиган рақиб. Тошкентликлар сафида менга Никита Павленконинг ўйини ёқди.

Бизнинг асосий камчилигимиз бу жисмоний тайёргарлигимизнинг жуда сустлигидир. Айнан шу томондан кўп ўйинларда рақибга ютқазиб қўймоқдамиз.


Адилбай Алланиязов суҳбатлашди

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›