UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  12 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  2 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  4 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  2 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  12 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  40 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  13 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  6 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5

Азамат Алланиёзов: "Орол"ни олий лигада кўриш қорақалпоқ халқининг орзусидир" Янгиликлар

Азамат Алланиёзов: "Орол"ни олий лигада кўриш қорақалпоқ халқининг орзусидир"

Ўзбекистон олий лигасида бу йил дебют мавсумини ўтказган "Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиёзов 11та гол уришга эришди.

Ахборот-ҳамкоримиз ҳисобланган "Футбол Экспресс" газетаси мухбири футболчидан интервью олди. Унинг асосий қисмини ҳавола қиламиз. Суҳбатнинг тўлиқ қисми билан газетанинг 21 ноябрь куни сонида танишиб олиш мумкин. 

- Азамат, якунланган мавсумдан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Бу мавсумдан деярли кўнглим тўлди. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик деб ўйлайман. Миллий чемпионатимизда 3-ўринни эгаллаш ҳам катта натижа. Ахир биз эришган натижага бугун кўплаб жамоалар ҳавас қилишмоқда. Лекин бизда чемпион бўлиш имконияти ҳам бор эди, афсуски буни ўзимиз қўлдан чиқардик.

- Мухлисларимизга яхши маълумки, сиз Қорақалпоғистондансиз. Нега қорақалпоқ футболи кўринмаяпти, наҳотки биргина "Орол" жамоасини олий лигага олиб чиқишнинг иложи бўлмаса? 

- Тўғриси, шу савол мени жуда ўйлантиради. Юртимизда миллионлар ўйинини ҳуш кўрадиган мухлислар жуда кўп. Қорақалпоқ халқи олий лигада ўз жамоаси бўлишини жуда истамоқда. Билсангиз, "Орол" 2007 йилдан буён 1-лигада мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда, лекин бу Қорақалпоғистон учун яхши натижа эмас. "Орол" жамоасини олий лигада кўриш қорақалпоқ халқининг орзуси. 

Хайрулло Васиев суҳбатлашди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика