UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  3 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  0 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  32 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22

Азамат Алланиёзов: "Орол"ни олий лигада кўриш қорақалпоқ халқининг орзусидир" Янгиликлар

Азамат Алланиёзов: "Орол"ни олий лигада кўриш қорақалпоқ халқининг орзусидир"

Ўзбекистон олий лигасида бу йил дебют мавсумини ўтказган "Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиёзов 11та гол уришга эришди.

Ахборот-ҳамкоримиз ҳисобланган "Футбол Экспресс" газетаси мухбири футболчидан интервью олди. Унинг асосий қисмини ҳавола қиламиз. Суҳбатнинг тўлиқ қисми билан газетанинг 21 ноябрь куни сонида танишиб олиш мумкин. 

- Азамат, якунланган мавсумдан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Бу мавсумдан деярли кўнглим тўлди. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик деб ўйлайман. Миллий чемпионатимизда 3-ўринни эгаллаш ҳам катта натижа. Ахир биз эришган натижага бугун кўплаб жамоалар ҳавас қилишмоқда. Лекин бизда чемпион бўлиш имконияти ҳам бор эди, афсуски буни ўзимиз қўлдан чиқардик.

- Мухлисларимизга яхши маълумки, сиз Қорақалпоғистондансиз. Нега қорақалпоқ футболи кўринмаяпти, наҳотки биргина "Орол" жамоасини олий лигага олиб чиқишнинг иложи бўлмаса? 

- Тўғриси, шу савол мени жуда ўйлантиради. Юртимизда миллионлар ўйинини ҳуш кўрадиган мухлислар жуда кўп. Қорақалпоқ халқи олий лигада ўз жамоаси бўлишини жуда истамоқда. Билсангиз, "Орол" 2007 йилдан буён 1-лигада мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда, лекин бу Қорақалпоғистон учун яхши натижа эмас. "Орол" жамоасини олий лигада кўриш қорақалпоқ халқининг орзуси. 

Хайрулло Васиев суҳбатлашди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика