UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  3 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Азамат Абдураимов: "Шогирдларим чемпионлик характерини кўрсата олишди" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Шогирдларим чемпионлик характерини кўрсата олишди"

Сўнгги сафар беллашувларида жамоамиз бир ғалаба ва мағлубиятни қайд этди. “Спартак” жамоаси билан бўлган ўйинда андижонликлар иродали ғалабага эришдилар.
 Ана шу ўйин тўғрисида “Андижон” бош мураббийи қуйидаги фикрларни билдирди.

- Албатта, сафарда уч очкони қўлга киритиш ҳар қандай мураббийни қониқтиради. “Спартак”ка қарши ўйиндан ҳар тарафлама қониқиш ҳосил қилдим. Шу куни шогирдларим чемпионлик характерини кўрсата олишди. Меҳмондаги ҳамма ўйинлар осон ўтмаяпти. Айниқса, бу биз учун жуда оғир сафар учрашувлари эди. “Машъал” билан баҳсда дуранг адолатли натижа бўларди. Лекин қўшимча дақиқада дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб аламли мағлубиятга учрадик.
 “Спартак” ҳам ўз уйида ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатадиган жамоа эди. Бу жамоанинг ўйини менга ёқди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди дейишим мумкин. Фақат тайм охирида Алишер Тўхтасинов жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнашга мажбур бўлди. Натижада футболчимизга қизил карточка кўрсатилди ва дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Бу вазиятда ҳакам тўғри қарор қабул қилди деб ҳисоблайман. Албатта, майдонда бир ўйинчи кам бўлиб тўп суриш осон эмас. Шунга қарамай, йигитлар бундан тушкунликка тушишмади. Расул Раҳмонов ҳисобни тенглашишида катта ишни бажарди. Унинг зарбасидан сўнгн тўп рақиб ўйинчисига тегиб дарвозадан жой олди. Буни автогол эмас Раҳмоновни ҳисобига ёзса ҳам бўлаверади. Иккинчи голда эса Баҳром Абдураҳимов ўзини кўрсатди. Умуман олганда, шу куни майдонга тушган барча футболчилар яхши ўйин намойиш этишди. Майдонда бир киши кам бўлиб қолган бўлсак-да, иродали ғалабага эриша олдик.

- “Машъал” билан бўлган оғир ўйиндан кейин қисқа вақтда футболчиларни тиклаш қийин кечмадими?
- Албатта, осон бўлгани йўқ. Айниқса, сўнгги сонияларда тўп ўтказиб мағлубиятга учраш руҳий жиҳатдан ёмон таъсир қилади. “Машъал”га қарши ўйиндан кейин футболчилар билан гаплашиб уларнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилдим. Қолаверса, “Спартак” билан баҳсда таркибда ва тактикада айрим ўзгаришларни амалга оширдик. Энг муҳими, мағлубиятни унутиб кейинги учрашув ҳақида ўйлаш ва олдинга интилишда давом этиш кераклигини йигитларга уқтирдим. “Машъал” ва “Спартак”ка қарши ҳали ўз майдонимизда бўладиган ўйинлар турибди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика