

2004 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат бўладиган янги ўсмирлар терма жамоасини айнан Азамат Абдураимов бошқаради. Бу ҳақда футболчи фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 2019 йил U-16 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Агар саралашдан муваффақиятли ўтилса 2020 йил Осиё чемпионати финал босқичида қатнашади. Ушбу қитъа чемпионатида ярим финалга қадар етиб борилса ўсмирларимиз 2021 йил бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этишади.



