Азамат Абдураимов: "Мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан"
16 май 2014 20:18
Янгиликлар
Азамат Абдураимов: "Мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан"
"Навбаҳор" - "Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози қатнашди.
"Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлим тенг бўлди, бироқ вазиятдан фойдалана олишди. Иккинчи бўлимда биз таваккал қилиб ҳужумга ўтдик. Аммо қарши ҳужумдан иккита гол ўтказиб юбордик. Ҳисобда ортда қолаётганимизда ҳужумга эътибор қилдик, бу панд берди. Вазиятни яхшилай олишимизга ишонаман", - деб гап бошлади Абдураимов.
"Ўтган йил биринчи лигада ўйнагандик, олий лига билан ўртасида жуда катта фарқ бор. Расковни сотиб олганимиз хато бўлганди. Унга жавоб бериб юбордик. Ҳозирги легионерларимиз ҳам ўзбекистонлик футболчилардан бир калла устун эмаслар. Яна қайтараман, барча маъсулиятни ўз бўйнимга оламан. Мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан".
"Шухрат Мирхолдиршоев жамоамиз етакчиси. Аммо бир ярим йил ўйнамади. У яқиндагина умуман гуруҳга қайтди. Яқин орада майдонга тушиши мумкин".
"Ўйинимиз чиқмаётган вақтда мен трибунага чиқиб уни кузатишга қарор қилдим. Ниманидир ўзгартиришни ўйладим. Сабаби захира ўриндиғидан ва трибунадан кузатишнинг фарқи анча катта. Сўнгра ўз жойимга қайтиб шогирдларимга кўрсатма беришда давом этдим", - дейди Азамат Абдураимов.
Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.

Фикрлар