UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

Аёллар. Осиё Кубоги–2018 саралаши. Ўзбекистон Ҳиндистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этди Янгиликлар

Аёллар. Осиё Кубоги–2018 саралаши. Ўзбекистон Ҳиндистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 7 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 2-турида Ҳиндистон термасига қарши баҳс олиб борди.


КХДР пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 7:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўзбекистон аёллар термаси сафида Людмила Карачик ва Маҳлиё Сарикова дубль қайд этган бўлса, Умида Зоирова, Лианна Норбекова ва Феруза Турдибоева биттадан голга муаллифлик қилди. Рақиблардан Бала Деви битта гол киритди.

Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон аёллар термаси битта кам ўйин ўтказган ҳолда 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Учта ўйин ўтказган КХДР аёллари 7 очко билан 1-поғонада бормоқда.

Осиё Кубоги–2018 саралаши

“B” гуруҳи, 2-тур
7 апрель, жума

Ўзбекистон  – Ҳиндистон 7:1

Голлар
: Карачик (3, 6), Сарикова (10, 44), Зоирова (19), Норбекова (63), Турдибоева (90+1)


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика