

Бугун ОФКнинг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида U-20 Осиё Кубоги мусобақаси саралаш босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, вакилларимиз "E" гуруҳида Таиланд, Хитой Тайпей ва Тожикистон билан рўбарў келадиган бўлишди.
Ўзбекистон жой олган гуруҳ баҳслари кейинги йилнинг март ойида Таиландда ўтказилади.




