Аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубогига «Локомотив» стадиони мезбонлик қилади

Alisher
23 фев 2022, 17:53
Шу йилнинг 19 март куни аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Унда Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби сифатида «Сўғдиёна-В» ҳамда вице-чемпион сифатида «Бунёдкор-В» жамоалари ўзаро саф тортади.

Учрашувни нейтрал майдонда ва юқори савияда ташкил этиш заруриятидан келиб чиқиб, мазкур беллашувни ўтказишда «Локомотив» стадионидан фойдаланишга қарор қилинди.

«Локомотив» футбол клуби ва ЎзПФЛ Суперкубок масаласида келишиб олди. Эндиликда ушрашувни юқори савияда ташкил этиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб борилади.

19 март кунги беллашув 16:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: t.me/ayollar_futboli