

Финалиссима - Европа чемпионати ва Америка кубоги ғолиблари ўзаро тўқнаш келувчи битта ўйиндан иборат расмий турнир.
Кеча "Уэмбли" стадионида Англия ва Бразилия терма жамоалари тўқнаш келишди ва асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
23-дақиқада Элла Тун Англияни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Андресса Алвес қўшимча вақтларда гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.
Пенальтилар сериясида эса Европа чемпионлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва мазкур мусобақанинг илк ғолибларига айланишди.




