UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"  0 10:06«Реал Мадрид» ТОП ҳимоячи билан деярли келишувга эришди  0 09:33Маркус Рашфордга асосий даъвогарлар маълум  1 08:55Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 08:13«Ливерпуль» «Ал Ҳилол»нинг 80 миллион евролик таклифини қабул қилмади  2 07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб "Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  1 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  0 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  8 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  14 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1

Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)

2025 йилги футзал бўйича аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи “C” гуруҳи учрашувлари олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Майлс Довние: Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз. Австралия ўз тарихида илк бор аёллар футзали бўйича Осиё кубоги саралашида иштирок этмоқда. Ўрта Осиё давлатлари футзал бўйича анча кучли терма жамоалар ҳисобланади.

Австралияда аёллар футзали бўйича умумий чемпионат йўқ. Лекин алоҳида шаҳар чемпионатлари мавжуд. Шаҳар чемпионатларида ғолиб бўлганлар мавсум охирида ўзаро битта чемпионни аниқлаш учун қисқа муддатли турнирда иштирок этишади.

Австралияда футбол терма жамоалари жуда кучли аммо футзал ҳақида бундай дея олмаймиз. Сабаби футзалга у қадар катта пуллар ажратилмайди. Футзалчиларни терма жамоаларга етказиб бериш тизимида муаммолар бор.

Тошкентдаги барча шароитлар яхши, машғулот заллари ва меҳмонхонада муаммо йўқ.



Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи Комил Мингазов: Ўзбекистон гуруҳда фаворит, қолган 4 терма жамоа эса деярли тенг имкониятга эга. Рақиблар ҳақида кам маълумотга эгамиз.

Бизда кўп қизлар катта футбол ўйнашади, уларни ҳозир футзалга олиб келганмиз.

Терма жамоамизда 5 нафар легионер бор. Улардан бири Литвада ўйнамоқда, иккинчиси Туркияда. 5 легионердан фақат 3 нафари Ўзбекистонга келди.

Яратилган барча шароитлар аъло даражада. Ташкилотчилик, машғулот заллари бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ.


Кувайт терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Алкандери:
Барчаси жуда яхши, шароитлар учун раҳмат айтаман.

Кувайтда аёллар футзал чемпионати бор ва яхши савияда давом этмоқда.

Мен профессионал тарзда футзал ўйнаганман ва уч бор Кувайт чемпиони бўлганман.

Бизда жароҳат ёки бошқа сабаб билан терма жамоага кела олмаган футзалчилар йўқ.

Гуруҳимизда Ўзбекистон фаворит ҳисобланади. Иккинчи йўлланма эса иншааллоҳ Кувайтга насиб этади.



Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Рафаэль Мерино: Биз учун жуда муҳим бўлган мусобақа бошланмоқда. Бошқа терма жамоалар ҳам саралашга яхши тайёрланган. Биз яхши натижа қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Филиппинда футзал секин аста оммавийлашмоқда. Бизда кичик лига мавжуд ва ривожланишда давом этмоқда.

Мен профессионал тарзда футзал ўйнамаганман.

Айни пайтда терма жамоага энг кучли қизлар чақирув олишган. Жароҳат олганлар йўқ.

Филиппинда ўтадиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати биз учун катта мусобақа. Бу мусобақага пухта тайёрланамиз ва унда ижобий иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон ўз уйида ўйнамоқда, шу боис гуруҳимиздан Осиё кубогига чиқади деб ўйлайман. Биз ҳам албатта Осиё кубогига чиқиш учун курашамиз.


Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фарруҳ Зокиров:
Барчани саралаш баҳслари бошланиши билан табриклайман. Биринчи вазифамиз Осиё кубогига чиқиш. Биз режа бўйича тайёргарлик олиб бордик. Австралия, Кувайт, Филиппин ва Туркмнистон бу ерга яхши натижа кўрсатиш учун келгани аниқ. Биз ҳеч бир рақибни ажратмаймиз ва ҳар бир терма жамоага қарши максимал ўйнаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўз уйимизда ўйнашимизда босим бор, лекин бошқа томонда мухлислар далдаси ҳам бор. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бир марта CAFA мусобақасини ўз уйимизда ўтказдик ва иккинчи ўринни олдик. Бошланаётган саралаш баҳслари ҳам биз учун ижобий бўлади деб ўйлайман.

Таркибда деярли муаммо йўқ, тайёргарлик давомида 3-4 киши таркибда йўқ. Уларнинг ўрнини ёшлар билан тўлдирдик. Ёшлар келажагимиз. Ҳозирги кунда терма жамоа оптимал таркибимиз дея оламан.

Кеча Хитойга қарши баҳсда Оминахон Валихонова кичик жароҳат олгани рост. Насиб қилса биринчи ўйинимизгача у сафга қайтади. Нилуфар Қудратовага кеча дам бердик.

Рақибларимизни ўрганиб чиқдик, бундан ташқари 1-турда биз дам оламиз, қолган 4 та жамоа ўйин ўтказади. Яъни улар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўламиз. Бу бизга ёрдам беради деб ўйлаймиз.

Хитойга қарши ўтган иккинчи назорат ўйинида бир нафар дарвозабон билан иштирок этдик. Сабаби иккинчи дарвозабонимизни асрашга қарор қилдик. У ҳам биринчи ўйингача тайёр бўлади деб ўйлайман. Хитойга қарши биринчи баҳсда ҳам икки нафар асосий футзалчимизга дам бергандик.

Хитойга қарши назорат ўйинлари бизга саралашдан олдин муҳим эди. Қизлар тонусда бўлишлари зарур.

Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан бизнинг олдимизга Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилгани рост. Аслида бу вазифа қўйилишидан олдин ҳам бизда ишонч бор эди. Кучли жамоаларга қарши ўйнаб ўз имкониятларимизни билиб олдик. Энг асосий ишонч ўзимизда эди ва раҳбариятнинг Жаҳон чемпионатини вазифа қилиб қўйиши тўғри деб ўйлайман.

Диёра Хабибуллаевада жароҳатлар бўлгани боис йиғинларга жалб қила олмадик. Аммо охирги 4-5 йилда Диёра футзал ўйнамаган.


"C" гуруҳи саралаш баҳслари тақвими: 

1-тур
11 январь

Австралия - Туркманистон
Кувайт - Филиппин

2-тур
13 январь

Филиппин - Ўзбекистон
Кувайт - Австралия

3-тур
15 январь

Туркманистон - Филиппин
Ўзбекистон - Кувайт

4-тур
17 январь

Туркманистон - Кувайт
Австралия - Ўзбекистон

5-тур
19 январь

Австралия - Филиппин
Ўзбекистон - Туркманистон

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика