UZ

Сўнгги янгиликлар

03:04Роналду ёки Месси: футболдаги "эчки" ким?  4 02:42А Серия. "Ювентус" "Женоа"ни ишончли тарзда мағлуб этди  0 02:38Улуғбек Мирзаевга савол йўлланг!  6 01:49Суарес Мессининг Парижда нимадан қийналаётганини айтди  16 01:21Суперкомпьютер "Манчестер Сити"нинг олтинчи АПЛ чемпионлигини башорат қилди  4 01:04"Ювентус" Влаховичдан ташқари яна икки марказий ҳужумчини кўзламоқда  2 00:44Рангник: "Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди"  4 00:27Месси: "Мен ҳеч қачон тарихдаги энг яхши футболчиман деб айтмаганман"  36 00:00А Серия. "Лацио" "Сампдория" майдонидан ғалаба билан қайтди  3 23:51А Серия. "Ювентус" — "Женоа": асосий таркиблар маълум  8 23:29АПЛ. "Астон Вилла" "Лестер"ни мағлуб этди  9 23:21Бундеслига. "Фрайбург" меҳмонда "Боруссия М"ни янчиб ташлади  4 22:47Рангник — АПЛдаги дебют ўйинда ғалаба қозонган дастлабки немис мураббийи  7 22:19Футзал. Олий лиганинг тўртинчи кунги баҳсларидан сўнг мураббийлар қандай фикрда?  0 22:02Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган"  1

Аёллар футболида ҳам ҳакамлар муаммоси ёхуд “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйини қандай тугагани ҳақида Янгиликлар

Аёллар футболида ҳам ҳакамлар муаммоси ёхуд “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйини қандай тугагани ҳақида

Охирги пайтларда ўзбек футболида ҳакамлар билан боғлиқ эътирозлар роса авж олди.

Айниқса Суперлига учрашувларидан сўнг матбуот анжуманларида бош мураббийлар реферилар манзили томон салбий фикрларни билдириб ўтаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аёллар футболида ҳам яқинда бу бўйича эътиборга молик воқеа юз берди.

Гап, “Пахтакор-W” – “Навбаҳор-W” учрашуви ҳақида кетмоқда. Кеча Тошкент шаҳрида ўтказилган мазкур учрашув катта можаро билан якун топган. Ўйинни бошқариб борган жиззахлик Шохруҳ Қаюмовнинг чиқарган қарорлари меҳмонларни сира қониқтирмаган. 

ЎзПФЛ расмий саҳифасида аёллар олий лигасининг 20-тур якунлари бўйича натижалар эълон қилинар экан, “Навбаҳор-W” қизларининг ўйин якунига етмасдан туриб майдонни барвақт тарк этгани сабабли, “Пахтакор”га техник ғалаба ёзилгани кўрсатилган. 

Аслида ўйинда ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди. Аммо ЎзПФЛ саҳифасида ёзилишича, негадир наманганликлар ҳакамнинг ўйин якунланганлиги ҳақидаги хуштаги чалинмасидан туриб, меҳмонлар майдондан чиқиб кетган. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Навбаҳор-W” аёллар жамоаси бош мураббийи Карима Юлдашевага мурожаат қилганимизда, қуйидагиларни баён қилди.

- “Пахтакор-W”га қарши ўйинимизни бошқариб борган Шохруҳ Қаюмовнинг қарорлари нафақат бизни, балки стадионга келган барчани қаттиқ ажаблантирди. Негаки, бош ҳакамнинг ўйлаб топган қарорлари футбол қонун қоидаларига зид эди. 


Мен сизга вазият бўйича шуни айтаманки, ўйинда ҳисоб 1:1 кўриниш олаётганди. Бош ҳакам иккинчи бўлимга дастлаб 4 дақиқа вақт қўшиб берди. Шундан кейин яна 5 дақиқа ўйнашга мажбур бўлдик. Бош ҳакамнинг мезбон жамоа фойдасига чиқарган қарорлари табиийки бизда шубҳа уйғотди. Хатто қанот ёрдамчи ҳакамлари ҳам эътирозларимиз ўринли эканини айтиб, ушбу ҳакам билан бирга ишлаш жуда оғир эканлигини айтиб ўтди.


 ЎзПФЛ сайтида “Навбаҳор-W” футболчилари майдонни эрта тарк этгани учун техник мағлубият ёзилди дейилган. Лекин ишонтириб айтаманки, бизнинг қизларимиз майдондан чиқиб кетмаган. Ўйиндан сўнг тасвирни кўрар эканмиз, 90 дақиқадан кейинги холатлар йўқлиги маълум бўлди. Балки “Пахтакор-W” жамоаси операторига кимдир қолган дақиқалардаги вазиятларни бутунлай ўчириб юбориш бўйича топшириқ бергандир. Буниси бизга қоронғу. 


Учрашувдан кейин бош ҳакам Шохруҳ Қаюмов устидан ЎФАга билдирги ёздим.Биласизми ушбу ҳакам аёллар футболида кўп ўйинларда атайин бир томонга қарорлар чиқариб, футболимиз савиясига путур етказмоқда. Бу биринчиси эмас. Олдин ҳам бу каби холатларга дуч келганмиз. Фақат бу сафаргиси ҳаммасидан ортиб тушди. Тан оламан, футболчиларимиз ҳакамнинг қароридан асабийлашиб, у билан тортишиб кетди. Чунки бутун ўйин давомида қилинган мехнатни битта ҳуштаги билан йўқ қилишга уринди.


 Баҳс якунига етгач, бош ҳакам ўйин қайдномасига “Навбаҳор-W” жамоасининг муддатидан аввал майдондан чиқиб кетди деб ёзиб берган. Ўйиндан сўнг Шохруҳ Қаюмов ҳатто айрим футболчиларимиз билан оғзаки юзма-юз муҳокамага ҳам киришиб кетди. Қизларимиз ЎФА президентига ушбу ҳакам устидан ёзиб, мурожаат йўллаймиз деб туриб олди. Мен эса уларни тинчлантиришга харакат қилдим ва ўзим бош мураббий сифатида бош ҳакам бўйича тегишли жойга “рапорт” ёзиб беришимни билдирдим. Қизларимиз сафардан жуда тушкун кайфиятда ортга қайтиб келди.

Маълумот учун “Пахтакор” аёллар жамоаси ушбу техник ғалабадан кейин аёллар олий лигаси “В” гуруҳида пешқадамга айланди.

Рейтинг: -31   

Фикрлар

+16   
26 окт 11:12:45
Пахтакорим
э ПАДАРИНГА ЛАЪНАТИ!!! Биз Пахтакор мухлислари хам бундай адолатсизликкга қаршимиз! Охиригача етказинг "ИШ"ни. Прокуратурага олиб бориш керак буларни! Бошлиқлари билан бирга
+8   
26 окт 11:25:59
Sho'rqosim
Xaaa bekorga namanganlik muxlislar sudyalarni p.....z deb so'kmas ekan. mana ular ko'rgan haqiqatni qolganlar endi koryapti
+7   
26 окт 10:59:38
Mirshohid
Hakamlar nimaga bu darajada nagli bo'lib ketishdi, orasida norma kuch bormi ularni? Efirdayam efirga berilmagan uyinlarda ham ochiq oshkora yon bosyapti, lyuboy qaror chiqazyapti. Orqasidagi kuch bos gazini deyitgandek
+6   
26 окт 11:13:50
Пахтакорим
тоталга қўйилган ўйин бу!
+5   
26 окт 11:25:00
Nematjon
ДИЕР аклли кайда юрибдила шунча гап сузлардан кейин хам Эрматов даврида тан олиш керак адолатсизликни юкори погонасига чикишди хакамларимиз майлии буланиям камаладиган панжара ортига кирадиган вакти келиб колдимикан?!
+5   
26 окт 10:52:58
Oshqovoq
Дод бундай адолатсиз ҳакамликнинг дастидан, вой-дод футбол ичидаги каламушлар дастидан!
+4   
26 окт 11:50:17
C-19
БОЙКОТ!!! ПОЛНЫЙ БОЙКОТ!!!
+4   
26 окт 10:55:37
Отабек Бекназаров
Бир ками энди аёлларникига осилгани колувди бу хакамларни. Э уят эй.
+3   
26 окт 11:49:35
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Баъзида ўйлаб қоламанда, фақат бизда шундаймикан деб?
+3   
26 окт 11:23:49
Ali7279
Кеча мен хам Андижон насаф уйинига дам олгани борувдим театир лигани кургани уйин зор кетятувди хакамлар уйинни улдирди бундан иккала жамоа юткизди
+3   
26 окт 10:53:38
barsanavbahor
Баракалла!Олса чемпионлигини олади!Кизларга респект шундай килиб буларни ишига кимнидир эътиборини каратмаса буларга фарки йук,кизиги эътибор каратадиган одам хам шуларни биттаси,афсус!
+2   
26 окт 12:30:07
Kardinal
Vista 1981 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Diyorni nima aloqasi bor, xakamlar Ufa ga qaraydi, òyinlarga xam Ufa tayinlaydi. Pflni xakamlarga aloqasi yòq.
Рахбарлар ва катталар томонидан берилган буйруклар ва заказлар хакамлар томонидан бажарилади. Диёр жуда айёр. Шуларни билгани учун хакамларни тайинлаш УФАда дейди и кутилади. Лекин шу кунгача охирги тасдикловчи ПФЛ бош директори булган.
+2   
26 окт 11:29:06
Sho'rqosim
Kozim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Навбахорга карши Сал нотугри Бир икки карор буса сразу йозишади, уйиндан чикиб кетишади, лекин пахтакор Билан буган бундан олдинги икки уйинда нима буганини этишмиди. Пахтакорчила унда йозмаган, индамаган. Наманганда судья улдирган пахтакорни хоким уйинга келди диб и 3-1 навбахор юткан. Пахтакор уйинчисига тирсак билан томогига удар буганидан кейин у хушидан кеткан, но судья уйинни давом этирамиз диб курсатган, пахтакор доктори югуриб йордам берса сарик карточка берган. Явный голлани хисобламаган. Биринчи уйинда эса 2-0 дан пахтакор 2-2 килиб босиб турган жойда, Наманган кизлари нафас олсаям вой травма диб йотвовурган. Иккинчи тайм 45 дан 20 минут уйналган, судья шунга карами 3 дакика кушиб берган. 3 голни амаллаб уриб, кейин хурсандчилигда навбахор кизлари типа урилиб кетиб Яна 15 минут йоткан поляда. Судья обчикиб ташашни урнига уйинчилар Билан гаплашиб турган. Узила уйлаб курарсила)
paxtakorga hakam qarshi ishlashiga hech kim ishonmaydi hatto paxtakorni uzi ham
+2   
26 окт 10:59:16
Милиардер
Эркакларникига туймадингми шунча еб.
+2   
26 окт 10:49:45
bobir1984
Nu da ,ayollarimizga sabr tiliman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика