Аёллар футболи. XXI Ўзбекистон чемпионати иккинчи давраси бошланди

Narzulla Saydullayev
5 авг 2015, 10:39
Аёллар футболининг жорий XXI чемпионати старт олди. 12-тур доирасида ҳозирча иккита учрашув бўлиб ўтди.

“Севинч” жамоасининг кўп ўйинчилари турли терма жамоаларга таклиф этилгани учун иккинчи давра учрашувларига  26 сентябрь куни киришади.

“Севинч -2″ жамоаси эса, 7 август куни XIV Ўзбекистон Кубоги дастлабки босқич учрашувини бошлайди шу куни Қарши шаҳри “Спутник” қўрғонида жойлашган “Насаф” ўринбосарлари футбол майдонида Навоий шаҳрининг “Гули” жамоасини қабул қилади. Учрашув кеч соат 18:00да бошланади. Жавоб учрашув эса 8 август кунига белгиланган, бу учрашув “Геолог” стадионида эрталаб 8:00да бошланиши режалаштирилган. Бу вақт ҳали ўзгариши ҳам мумкин.

“Севинч” жамоаси XIV Ўзбекистон Кубоги дастлабки босқич учрашувини 26-27 август кунлари Қаршида ўтказади, жамоамизнинг дастлабки рақиби Хоразм вилоятининг “Тўмарис” жамоаси бўлади.

Қуйида XXI Ўзбекистон чемпионатининг 12-доирасида бўлиб ўтган икки учрашув натижалари билан танишинг:

XXI Ўзбекистон чемпионати 12-тур. 03.08.2015 й.

“Тўмарис” (Хоразм) – “Гули” (Навоий) 1:3

04.08.2015 й.

“Бухоро W” (Бухоро) – “Шўртан Lady” (Ғузор) 2:1

XIV Ўзбекистон Кубогининг бўлиб ўтган дастлабки босқич учрашувлари натижалари:

02.08.2015 й.

“Навбаҳор лочинлари” (Наманган) – “Нефтчи W” (Фарғона) 1:4

04.08.2015 й.

“Нефтчи W” (Фарғона) – “Навбаҳор лочинлари” (Наманган) 5:0

Бугун  5 август куни шунингдек чемпионатнинг 12-доирасидаги яна бир учрашув бўлиб ўтади, бунда Бекободнинг “Металлург W” жамоаси ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг “Олмалиқ W” жамоасини қабул қилади.

“Севинч” жамоаси XXI Ўзбекистон чемпионати 12-тур учрашувини 26 сентябрь куни ўз майдонида Муборакнинг “Машаъл W” жамоасига қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcsevinch.uz