Аёллар футболи. Ўзбекистон - БАА 3:1

Narzulla Saydullayev
26 окт 2018
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси айни кунларда Қирғизистонда бўлиб турибди.

Абдураҳмон Юмангулов ва Карима Юлдашева бошчилигидаги терма жамоамиз кейинги йил Таиланд мезбонлик қилувчи U-19 Осиё чемпионати саралашида иштирок этмоқда.

Дастлабки турда дам олган қизларимиз 2-турда Гуамни 8:0 ҳисобида, Мальдив ороллари дарвозасига 20та жавобсиз гол уришди. Бугун эса терма жамоамиз БААни 3:1 ҳисобида таслим қилди.

Олтита саралаш гуруҳида биринчи ўринни олган ва энг яхши натижага эришган 3та жамоа иккинчи саралаш босқиичга йўл олади.


1-тур
20 октябрь

Мальдив ороллари - Гуам 0:12
БАА - Қирғизистон 1:2

2-тур
22 октябрь
Гуам - Ўзбекистон 0:8
Голлар: 
Алламуродова (3, 23), Қурбонова (19, 45+2, 56), Рашидова (62), Зайнутдинова (90+1), Тошева (90+3).

Мальдив ороллари - БАА 0:19

3-тур
24 октябрь
Ўзбекистон - Мальдив ороллари 20:0


Қирғизистон - Гуам 6:2


4-тур
26 октябрь

БАА - Ўзбекистон 1:3
Қирғизистон - Мальдив ороллари

5-тур
28 октябрь

Гуам - БАА
Ўзбекистон - Қирғизистон



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia