Аёллар футболи. КХДР ўсмирлари - Жаҳон чемпиони!

Narzulla Saydullayev
22 окт 2016
Кеча Иорданияда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги U-17 Жаҳон чемпионати якунланди.

Финал учрашувида Осиёнинг икки жамоаси КХДР ва Япония тўқнаш келишди. Учрашувда ҳисоб очилмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда КХДР омадлироқ чиқди - 5:4.

Шу тариқа, КХДР ўсмир қизлари иккинчи марта Жаҳон чемпиони бўлишди. 2008 йилда ҳам бу жамоа дунёда тенгсиз бўлганди. Япония ўсмирлари эса ўтган мундиалда тенгсиз бўлишганди.

Аёллар футболи
U-17 Жаҳон чемпионати
Финал

Япония - КХДР 0:0 (пенальтилар серияси 5:6)


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia