Аёллар футболи кунига атаб фестивал ўтказилди

Narzulla Saydullayev
1 апр 2016, 11:15
29 март куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги сунъий қопламали футбол майдонида Осиё Футбол Конфедерацияси аёллар футболи кунига атаб фестивал ўтказилди.

Футбол фестивалида ўрта-махсус таълим мактабларида таҳсил оладиган 12 ёшгача бўлган қизалоқлар иштирок этади. Мамлакатнинг турли мактабларидан ушбу футбол байрами учун 200 нафар ўқувчи қизлар ташриф буюрди.

Фестивал давомида қизларга болалар ва ўсмирлар футбол мактабларида фаолият юритадиган мураббийлар ушбу спорт тури билан боғлиқ бўлган турли машқларни бажаришни ўргатдилар, турли хил қизиқарли ва кўнгилочар конкурслар ташкил этилади. Шунингдек, қизлар футбол қонун қоидалари ҳақида маълумотлар берилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу фестивал ЎФФ томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келиняпти. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com