

Журналистга кўра, немис клуби "Лацио"га атайин нотўғри элеткрон почта манзилни тақдим этган. Рим клуби расмий сўров юборган, лекин "Айнтрахт" уни қабул қилиб олмаган. Шундай қилиб, томонлар трансфер ойнаси якунига қадар келишувни муваффақиятли тугатишга улгурмаган.
Аввалроқ "Лацио" ўтиш шартларига тўлиқ рози бўлгани, Костич учун 10 миллион евро ва яна 2 миллион евро бонуслар кўринишида олиши ҳақида хабар берилганди.
Ди Марционинг ёзишича, Костич "Айнтрахт"нинг хатти-ҳаракатларидан хабар топганидан кейин жамоа машғулотларида қатнашишдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, "Лацио" Костични қўлга кирита олмаган боис "Верона" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Маттиа Закканьини ижарага олди.



