Айни дамда бўлаётган Лондон дербиси борасида ғалати маълумот

Mirjalol Normatov
30 май 2019, 00:13
Айни дамда Европа лигаси финали бўлиб ўтмоқда.

Қайд этиш керак, жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинганида 22 нафар футболчидан атиги бир нафари инглиз бўлиб чиқди - Энсли Мэйтленд-Найлз. Қолган футболчилар эса ҳорижликлар: 4 нафардан француз ва испан, 2 нафар бразилиялик, бельгиялик, италиялик, чех, габонлик, швейцариялик, уругвайлик, германиялик, даниялик ва босниялик.

"Арсенал"нинг захирасида 5 нафар англиялик бор: Дэнни Уэлбек, Букайо Сака, Карл Женкинсон, Жо Уиллок ва Эдвард Нкетиа.

"Челси"нинг захирасида эса 6 нафар инглиз қайд этилган: Гари Кэйхилл, Росс Баркли, Джейми Камминг, Жорж Макикран, Итан Ампаду, Конор Галлахер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia