UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Айман Ҳаким:«Сурия термаси таслим бўлмайди» Янгиликлар

Айман Ҳаким:«Сурия термаси таслим бўлмайди»

Осойишта даврда миллий жамоани бошқариш осон эмас, нотинчлик ҳукм сураётган мамлакат термасида эса мураккаблик янада кенгроқ кўлам касб этади.

Сурия бош жамоаси устози Айман Ҳаким худди шундай ҳолатга тушди. ЖЧ-2018 саралашининг учинчи раунди сурияликлар учун омадсиз бошланди - Тошкентда кичик ҳисобда (0:1) мағлубиятга учрашди. Шунга қарамай, кейинчалик кореяликлардан очко тортиб олиб, сафарда Хитой термасини енгишди - 1:0. Ҳаким FIFA.com сайтига берган интервьюсида шогирдларининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилаётганини таъкидлади.

57 ёшли мутахассис биринчи навбатда, Жанубий Кореяга қарши тартибли ўйин кўрсатилганига алоҳида урғу берди: «Жамоада иш бошлашим ҳамоно тактик интизом бўйича ишладик. Бошқа миллий термаларда ҳам фаолият юритганман, аммо ҳеч қаерда бундай тартибли ўйинни шакллантира олмагандик. Мендан аввал ишлаган мураббийларнинг ишларига қўшимчалар киритяпмиз. Интизомни таъминлаш, яккакурашларда фаолликни оширишга интиляпмиз. Айнан шу саъй-ҳаракатлар Жанубий Корея термасига қарши кечган баҳсда бизга асқотди».

Кейинги турда Хитойга сафар уюштирган сурияликлар Маҳмуд ал Мавоснинг голи эвазига дастлабки ғалабани қўлга киритишди. Афтидан, Ҳаким шогирдлари қалбига ишонч уруғларини сепишга улгурган кўринади.

«Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, биз ўйнаймиз ва ҳеч қачон бошимизни эгмаймиз. Жанубий Корея термасига қарши кечган баҳс меҳнатларимиз самарасини кўрсатди. Машғулотлар пайтида қанчалик қийин бўлса, ўйин пайти натижалар шунчалик яхшиланишини исботладик. Ҳар бир баҳсга муносиб тайёргарлик кўряпмиз ва мундиал йўлланмасини қўлга киритишга номзодлар қаторига кирамиз, деган умиддаман».

4-турдан ўрин олган Қатар термасига қарши баҳс арафасида сурияликлар пешқадамга яқинлашиб олиш имкониятига эга эдилар. Ҳаким ушбу ўйин олдидан қуйидагича фикр юритганди:

«Қатарликлар ҳозирча очко жамғаришмади, бироқ ҳар бир термада имконият сақланиб турибди. Мазкур ўйинда ижобий натижага умид қиляпмиз. Навбатдаги рақимиз кучли футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоага эга. Албатта, ҳар бир баҳс ўта муҳим аҳамият касб этади. Биз уч очкога эга бўлиб, жадвалда юқорироққа кўтарилишни мақсад қилганмиз».

Гарчи Айман Ҳаким жамоасининг имкониятларини юқори баҳолаётган бўлсада, олдинда бир қатор қийинчиликлар кутиб турганини ҳам англаб турибди. Мисол учун, жамоа ўз ўйинларини Малайзияда ўтказади, бу эса мураккабликни янада ошириши турган гап.

«Қийин даврларни бошдан кечиряпмиз, - деди бош мураббий ҳозирги вазият ҳақида фикр юритаркан. - Футболчиларни йиғишда юзага келаётган мушкулотлар туфайли саралаш баҳсларига кўнгилдагидек тайёрлана олмадик. Ҳозирча муайян бошпанага эга эмасмиз, лекин дам олишимиз жуда муҳим. Шунга қарамай, қатъиятлилик ва ишончимизни оширсак, ниятимизга етишимиз мумкин. Футболчиларимиз ўзларини намоён этиш, ижобий натижаларга эришишни чин кўнгилдан хоҳлашмоқда. Биз биргаликда муваффақият қозонишимизга ишонамиз».

Сурия термаси «саёҳати» 2017 йилнинг 5 сентябрь куни омадли якунланиши ҳам мумкин. Жамоа айнан шу куни саралашнинг учинчи раундидаги сўнгги учрашувини ўтказади. Аксарият мухлису мутахассислар сурияликлар ютуғига ишонмаётган бўлсаларда, Айман Ҳаким ва унинг шогирдлари барчага сенсация тақдим этиб, ўзларига байрам ҳозирлаш ҳаракатини аллақачон бошлаб юборишган.

А.Аҳмедов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика