UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  0 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз" Янгиликлар

Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Жайхун" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "ФарДУ" жамоасини Про-лигадаги биринчи ғалабаси билан табриклайман. Мени ёддан чиқармаган фарғоналик мухлисларга рахмат айтаман, ҳозир ҳам "Нефтчи"га мухлислик қиламан. Ўйинга келадиган бўлсак, биз 7 кундан буён сафардамиз. Тақвим зич, биз тайёргарлик ва тикланишга тўлиқ улгурмадик. Ўйинни кўрдингиз, битта гол ғалабани ҳал қилди. Жамоамиз асосан 18-19 ёшли футболчилардан иборат. Улар Про-лигада дебют мавсумини ўтказишаяпти. Биз бу йигитларни "Арал"га ва турли ёшдаги терма жамоаларимизга етказиб беришни мақсад қилганмиз. Яна бир бор "ФарДУ" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- "Хоразм" билан ўйиндан сўнг таркибда қандай ротацияларни амалга оширдингиз?

- Асосий эътиборни "ФарДУ" билан ўйинга қаратгандик. "Локомотив" билан ўйиндан сўнг қисқа фурсатда "Хоразм" билан ўйнадик, бу учрашувда асосан ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Айтиб ўтганимдек, зич тақвим, шундан келиб чиқиб ҳаракат қилдик. Йигитларга рахмат, улар ҳар бир ўйинда борларини беришаяпти.

- Ўйин давомида юзага келаётган вазиятлар ҳақида фикрингиз?

- Таркибимиз асосан ёш футболчилардан иборат, бу ҳақида айтиб ўтдим. Баъзан тажриба ҳам етишмаган вазиятлар бўлади. Стандарт вазиятларда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Ишлашда давом этамиз, ёш футболчилар ўйиндан-ўйинга ўсиб, тажриба тўплаб бораверишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика