

"Аякс" расмий сайти хабарига кўра, 49 ёшли нидерландиялик билан тузилган шартнома икки йилга мўлжалланган ва у яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

Схройдер "Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг ўрнини эгаллайди, у эса "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради. 2018/19 йилги мавсумда у Амстердам клубида тен Хагнинг ёрдамчиси сифатида ишлаган. Кейинчалик "Барселона"да Рональд Куманга ассистентлик қилган. 2022 йилнинг январида эса "Брюгге" клуби бошқарувини қўлга олганди.



