

“Гвардиола вақтида Месси “Барселона”да етакчи футболчилардан бири эди, аммо у жамоа ва натижа учун ҳаракат қиларди. У Гвардиола пайтидагидек ҳеч қачон яхши ҳолатда бўлмаган.
Айни пайтда “Барса”да ҳамма Лео учун ўйнайди. Шу сабаб сўнгги йилларда кўк-анорранглилар ЕЧЛда муваффақиятга эриша олишмади.
Шунга қарамай Месси ҳозир бошқалардан анча устун. Бироқ Гвардиола даврида у ҳозиргидек пассив ўйин кўрсатмасди”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Voetbal International.
Гвардиола 2008-2012 йилларда “Барселона”ни бошқарган. 49 ёшли мураббий айни пайтда “Манчестер Сити” бош мураббий ҳисобланади.



