"Аякс" "Манчестер Юнайтед" футболчисига қизиқаётганини тасдиқлади

Aziz Tukhtamuradov
8 июл 2018, 21:36
"Аякс" бош мураббийи Эрик Тен Хаг клуб МЮ футболчиси Дейли Блиндга қизиқаётгани ҳақида гапирди.

"Блинд катта тажрибага эга футболчи. Уни ўз таркибимизга қўшиб олишни истаймиз. Аммо, бу фақат бизгагина боғлиқ эмас. Бошқа масалалар ҳам бор", - деди мураббий.

Аввалроқ, футболчининг ўзи ҳам 2008-2014 йиллар давомида тўп тепган жамоасига қайтишга қарши эмаслиги ҳақида гапирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sportsmole.co.uk