"Аякс" логотипини ўзгартиради
17 ноя 2024 15:54
Янгиликлар
Янги мавсумдан эътиборан "Аякс" 1928 йилдан 1990 йилгача ишлатилган логоси остида ўйнашни бошлайди. Логотипда қадимий юнон афсоналари қаҳрамони Аякс Теламонид тасвирланган ва клуб номи айнан ушбу қаҳрамон номига қўйилганди.
"Мухлисларимизнинг катта қисми 125 йиллик юбилейимизга атаб, эски логомизга қайтишимизни исташганди. Биз эса бу учун идеал вақтни топдик.
Тарихдан маълумки, биз "Аякс" клуби учун қадриятларига хиёнат қилмаганмиз. Мана клуб ушбу принципларни қўллаб-қувватлаган ҳолда нималарга қўл уряпмиз.
Классик логога қайтишимиз - клуб тарихидан яна бир бор завқ олишимиз ва келажак учун катта нигоҳ қаратишимизга ёрдам беради", - деди клуб бош директори Менно Гилен.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар