"Аякс" "Барселона"дан 55 млн евро талаб қилмоқда

Mirjalol Normatov
23 авг 2020, 10:54
"Барселона" ярим ҳимоясини кучайтирмоқчи.

"Барселона"нинг янги бош мураббийи Роналд Куман "Аякс" хавбеки Донни ван де Бек орқали жамоани кучайтирмоқчи. "Diario Sport" хабарига кўра, унинг трансфер суммаси клубга муаммо бўлмоқда.

Нидерландия клуби 23 ёшли футболчининг трансферидан камида 55 млн евро ишлаб олмоқчи. Бироқ Каталония клуби уни асосий трансфер мақсади қилиб олмаган ва уларда бошқа вариантлар ҳам бор.

Ван де Бек ўтган мавсумда мамлакат чемпионатида 23 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 6 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›