“Ахмат” “Рубин”ни енгди ва 5-ўринга кўтарилиб олди
25 сен 2017 23:48
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/279731_original.jpg)
![](/upload/storage/279731_220.jpg)
“Ахмат” “Рубин”ни енгди ва 5-ўринга кўтарилиб олди
Россия Премьер-лигаси 11-турини якунлаб берувчи учрашувда Грознийнинг “Ахмат” клуби ўз майдонида Қозоннинг “Рубин” жамоасини қабул қилди.
Султан Билимханов номли стадионда ўтган ўйинда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ягона гол 85-дақиқада киритилди. Сослан Жанаев кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Бугунги ғалабадан сўнг “Ахмат” 17 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. “Рубин” эса 14 очко жамғарган ҳолда 9-поғонани эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар