UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  2 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  2 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  3 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  4 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  101 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3

Ахбор Имомхўжаевни андижонлик энг машҳур сухандон қутлайди Янгиликлар

Ахбор Имомхўжаевни андижонлик энг машҳур сухандон қутлайди

“Андижон” жамоасининг уй учрашувларида узоқ йиллар давомида ажойиб тарзда сухандонлик қилган Раббано Камолович Раҳмоновни жуда кўпчилик яхши эслайди.

Ўзининг ширали овози билан ўз вақтида барчани ром этган 76 ёшли Раббано ота бугунги кунда Бухоро вилоятининг Олот туманида истиқомат қиладилар. Ўз мутахассислиги бўйича Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси унвонигача эришган Раббано Камолович бугун қутлуғ – 80 ёшини нишонлаётган устоз, таниқли шарҳловчи, жонкуяр журналист, республика тоифасидаги ҳакам Ахбор Рустамович Имомхўжаевга ўзининг самимий табригини йўллади.

Ҳурматли Ахборжон ака!
Дунёга ўзбек футболининг нуфузини оширишдаги буюк хизматларингиз ҳар қандай таҳсин, эъзоз ва эътирофларга лойиқлиги бутун ёрқин фаолиятингиз мобайнида намоён бўлган. Сиздек ўз Ватани ва халқига фидойи, камтар, бағрикенг, мехридарё инсон, миллионлар ўйини - футболдаги бетакрор, жарангдор овозли шарҳловчи ва ижодкор сифатида машҳурлигингизга ҳаммамиз ҳавас қиламиз.


Табрик шеъри
80 баҳорингиз муборак бўлсин,
Футболнинг машъали Ахборжон ака!
Уйингиз нурафшон нурларга тўлсин,
Аллоҳ умрингизга берсин барака!

Шарҳловчилар сафида мисли сардор,
Ҳакамлик бобида етакчи шунқор.
Адиблик санъати сиз учун шиор,
Миллатнинг фахрийси, ғурури, АХБОР!


Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила,
дўстингиз ва шогирдингиз Раббано Камолович Раҳмонов.
Бухоро. 2016 йил 19 февраль

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика