

Аммо пандемик вазият туфайли Хитой мамлакати ушбу мусобақани қабул қила олмаслигини маълум қилди.
Шундан кейин тўрт мамлакат – Австралия, Жанубий Корея, Индонезия ва Қатар қитъа чемпионати мезбонлиги учун курашни бошлаганди.
Бугун Австралия давлати мезбонлик учун курашдан чиққанини эълон қилди. Шундай қилиб, кейинги йилги Осиё Кубогини ўтказиш учун учта даъвогар мамлакат қолди – Жанубий Корея, Қатар ва Индонезия.



