

"Биз тўрт йил олдин ўз майдонимизда чемпион бўлгандик. Бу Австралия учун ажойиб хотира. Аммо тўрт йилда жамоада кўп нарса ўзгарди.

Тарихни унутиб, келажакка қараймиз. Олдинда Осиё Кубоги турибди. Барчамиз мусобақага тайёрмиз.

Мэтью Леки жароҳат олган ва Иордания билан ўйинда майдонга туша олмайди. Аммо унинг тикланиш жараёни яхши кечмоқда. Иккинчи турдан олдин эса унинг ҳолатига қараб хулоса қиламиз", - дейди Грэм Арнольд.

Иордания бош мураббийи: "Австралия биз билан баҳсда жуда қийналади деб умид қиламан"



