UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  12 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  17

Авазбек Ўлмасалиев: "Кейинги икки ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Авазбек Ўлмасалиев: "Кейинги икки ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев фикрларига қулоқ тутдик.

"Биз "Сурхон" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Турнир жадвалида икки жамоа ҳам ёнма-ён жойлашгани сабаб очко йўқотишга хаққимиз йўқ эди. Айтиш керакки, термизликларга қарши тактикамизни ўзгартириб ўйнашга қарор қилдик. Менимча, бу ўзини оқлади. Умуман олганда, жуда яхши ўйин ўтказдик.

Тўғриси, Фарруҳ голни нишонлаш вақтида ортиқча ҳаракат қилгани йўқ. Узоқ вақт ўйнагани йўқ. Сафга қайтиши ва гол ургани сабаб голини шу тариқа нишонлади холос. Нима бўлганда ҳам Фарруҳни сафга қайтиши ва голи билан табриклайман.

Олдимизда турган икки ўйинда ҳам ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ушбу баҳсларда муваффақият қозониб, турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилашга эътибор қаратамиз.

Тўғриси, келгуси мавсум борасида ўйлаганим йўқ. Мавсумни яхши тугатиб олганимиздан кейин, бу ҳақда ўйлаб кўрамиз", - дея сўзини якунлади Ўлмасалиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика